Тожикистонда энди ижтимоий тармоқлардаги "лайк"лар учун жазолашмайди
Дунё

Тожикистонда энди ижтимоий тармоқлардаги "лайк"лар учун жазолашмайди

28

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тожикистонда 405 киши "лайк" учун жавобгарликдан озод қилинди. Улар ижтимоий тармоқларда экстремистик ва террористик характердаги материаллар остига "лайк" қўйишган ёки уларни такроран тарқатишган.

Бош прокурор Ҳабибулло Воҳидзода сўзларига кўра, Тожикистонда терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятлар сони камайган. Бундай ҳуқуқбузарликлар сони 2025 йилда 2024 йилга нисбатан 23 фоиздан зиёдга (314 тага) камайган.

Воҳидзоданинг таъкидлашича, пасайиш президент Эмомали Раҳмоннинг ижтимоий тармоқлардаги "лайк" ва изоҳлар учун жиноий иш қўзғатмаслик тўғрисидаги кўрсатмасидан кейин мумкин бўлган. Бундан ташқари, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари кучайтирилди.

Тожикистон парламенти томонидан қабул қилинган ва қўллаб-қувватланган "лайклар ва репостлар" учун жавобгарликни бекор қилиш тўғрисидаги қонун 2025 йил май ойида давлат раҳбари томонидан имзоланган эди. Мамлакат президентининг фикрича, баъзи ҳокимият органлари фуқароларга нисбатан асоссиз жиноий иш қўзғатган ва бу амалиётга чек қўйиш керак эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон парламенти ижтимоий тармоқларда эътиборни жалб қилиш мақсадида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни жорий этадиган тузатишларни кўриб чиқмоқда. Янги меъёрлар "хайп", "лайк" йиғиш ва аудиторияни кўпайтириш учун қонунни бузишни тарғиб қилувчи видеоларни қамраб олиши мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...