Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда 26 август куни бутунжаҳон хаттотлар танлови бўлиб ўтади, унда иштирокчилар ноёб қўлёзма Қуръон яратишлари керак бўлади. Унда турли мамлакатлар ва ислом дунёси мактабларининг бадиий ёзув анъаналари бирлаштирилади.
"Дунё Қуръони: хаттотлик анъанасидан келажак меросига" лойиҳасини Ислом цивилизацияси маркази хаттотлик мактаби раҳбари Ҳабибулло Солиҳ тақдим этади.
Шунингдек, иштирокчиларга "114 Қуръон: Ислом дунёси хаттотлигининг 114 дурдонаси" ва "Катта Лангар Қуръони: ҳақиқат ва афсоналар" лойиҳалари намойиш этилади. Қадимий қўлёзмаларни ўқиш учун сунъий интеллект имкониятлари алоҳида тақдим этилади.
Аввалроқ Самарқанд Жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақомини олгани хабар қилинганди. Тегишли сертификатни Бутунжаҳон ҳунармандчилик кенгаши президенти Саад Хани ал-Каддумий топширди.

Изоҳлар мавжуд емас