Загрузка
Загрузка
Тошкентда яна бир "яшил тўлқин" тизимининг янги йўналиши ишга туширилди
Жамият

Тошкентда яна бир "яшил тўлқин" тизимининг янги йўналиши ишга туширилди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент шаҳрида босқичма-босқич жорий этилаётган "яшил тўлқин" тизимининг навбатдаги йўналиши Шота Руставели кўчасида — Жанубий вокзал ва Grand Mir Hotel оралиғида икки томонлама ишга туширилди. Ушбу замонавий тизим пойтахт кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракатланишини янада қулайлаштириб, ҳайдовчилар учун вақтни сезиларли даражада тежаш имконини бермоқда.

Ўтказилган амалий синов натижалари тизимнинг юқори самарадорлигини кўрсатган. Хусусан, Жанубий вокзалдан Grand Mir Hotel йўналишида ҳаракатланиш вақти 11 дақиқа 30 сониядан 8 дақиқагача қисқарган бўлса, қарама-қарши йўналишда эса вақт 12 дақиқадан 8 дақиқа 30 сониягача камайган. 

Натижада ҳар икки йўналишда ҳам йўлга сарфланадиган вақт 3 дақиқа 30 сонияга ёки қарийб 30 фоизга қисқарган. Шу билан бирга, қизил сигналда тўхташлар сони ҳар бир йўналишда 6 тадан 2 тагача камайгани қайд этилган.

"Яшил тўлқин" тизими барча светофорларда бир вақтда яшил чироқ ёнишини англатмайди, балки авфитомобиль муайян масофани босиб ўтиши учун зарур бўлган вақтни ҳисобга олиб, светофорларни бир маромда ишлашга созлайди. Ҳайдовчи чекланган тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда бир маромда ҳаракатланса, навбатдаги светофорга айнан яшил сигнал ёққан вақтда етиб боради. 

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, тизим тезликни ошириш учун эмас, балки тирбандликларни камайтириш, ёнилғи сарфи ҳамда зарарли чиқиндилар миқдорини қисқартириш мақсадида хизмат қилади.

Аввалроқ Тошкентда Амир Темур хиёбони атрофидаги бешта светофор объекти ягона "яшил тўлқин" алгоритми асосида ишлай бошлаганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...