Загрузка
Загрузка
АҚШ суди Трамп маъмуриятининг Ўзбекистон фуқаролари учун виза чекловини ноқонуний деб топди
Жамият

АҚШ суди Трамп маъмуриятининг Ўзбекистон фуқаролари учун виза чекловини ноқонуний деб топди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  АҚШ федерал суди Трамп маъмуриятининг Ўзбекистон ва яна 74 та давлат фуқароларига иммиграцион визалар берилишини тўхтатиб қўйган сиёсатини ноқонуний деб топди. Ушбу қарор минглаб фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини тиклаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Хорижий оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Ню-Йорк жанубий округи федерал судияси Жаннетт Варгас 21 август куни қабул қилган қарори билан Давлат департаментининг мазкур чеклаш сиёсатини бекор қилган. Маълумки, жорий йилнинг 21 январидан кучга кирган бу чекловга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Беларусь, Грузия, Арманистон ва Озарбайжон каби кўплаб давлатлар киритилган эди. Расмий Вашингтон буни келгусида иммигрантлар давлат томонидан бериладиган ижтимоий ёрдамга қарам бўлиб қолиши мумкинлиги ва уларнинг молиявий жиҳатдан ўзини ўзи таъминлаши зарурлиги билан изоҳлаганган.

Бироқ судия визаларни бутун бир миллатга мансублик асосида оммавий равишда тўхтатиб қўйиш қонунга зид эканини қатъият билан таъкидлаган. Унинг фикрича, ҳар бир шахснинг аризаси алоҳида, индивидуал тарзда кўриб чиқилиши кераклиги айтилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва жабрланган фуқаролар томонидан киритилган даъво қаноатлантирилиши натижасида эндиликда аризалар қонунда белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилиши талаб этилиши белгиланган.

Шунингдек, мазкур суд қарори барча мурожаатчиларга автоматик равишда виза берилади дегани эмас, гап фақатгина оммавий тақиқ сиёсатининг бекор қилинганидадир. Ушбу чеклов фақат иммиграцион (яъни АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи) визаларга тааллуқли бўлиб, туризм, бизнес ёки ўқиш мақсадидаги визаларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган эди.

Ҳозирча Трамп маъмурияти мазкур қарор юзасидан апелляция бериши мумкинлиги сабабли жараённинг якуний босқичи ҳали давом этиши мумкин.

Олдинроқ АҚШ 3 августдан бошлаб айрим давлатлар фуқаролари учун туристик (B-2) ва бизнес (B-1) визаларни расмийлаштиришда виза гарови тизимини доимий тартибда жорий этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...