Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь–июль ойлари якунларига кўра, Ўзбекистонда ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 32,9 миллиард долларни ташкил этди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, бу белгиланган прогноз параметрларига нисбатан 131,1 фоизлик ўсишни кўрсатмоқда.
Умумий маблағларнинг 30,3 миллиард доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар улушига тўғри келади. Республика ҳудудлари бўйича ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ҳажми 24,3 миллиард долларни ташкил этиб, белгиланган режа 161,8 фоизга бажарилган.
Вазирлик ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан лойиҳа ташаббускорлари ва хорижий инвесторлар билан манзилли ишлар олиб борилмоқда. Эришилган суръатни сақлаб қалиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишни жадаллаштириш мақсадида лойиҳалар доимий мониторинг қилиниб, юзага келаётган масалалар тезкорлик билан ҳал этилмоқда.
Маълумот учун, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасига 338,9 триллион сўм инвестиция киритилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,5 фоиз кўп.

Изоҳлар мавжуд емас