Загрузка
Загрузка
Олимлар Сурхондарёда 4 минг йил аввал ипакчилик мавжуд бўлганидан далолат берувчи далилларни топди
Маданият

Олимлар Сурхондарёда 4 минг йил аввал ипакчилик мавжуд бўлганидан далолат берувчи далилларни топди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Сурхондарё вилоятидаги Сополлитепа ёдгорлигидан олинган ашёвий далиллар бундан қарийб 4 минг йил аввал ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ипакчилик мавжуд бўлганини кўрсатмоқда. Ўзбекистон Фанлар академияси ва халқаро тадқиқотчилар гуруҳи ўтказган таҳлиллар Марказий Осиёда ипак ишлаб чиқариш тарихи ҳақидаги тасаввурларни тубдан ўзгартирмоқда. 

Агентлик маълумотларига кўра, ​олимлар қадимги деҳқонлар манзилгоҳи — Сополлитепадан топилган учта қадимий пилла парчаси ва тут дарахти қолдиқларини ўрганган. Микроморфологик ҳамда протеом таҳлиллари уларнинг айнан хонаки тут ипак қуртига тегишли эканини тасдиқлаган. 

Радиуглерод таҳлилига кўра, ушбу топилмалар милоддан аввалги 1940–1765 йилларга (бронза даврига) оид бўлиб, пилла ва тут дарахти қолдиқларининг бир жойдан топилиши ўша давр аҳолиси ипакчилик ва унга ишлов бериш технологиясига эга бўлганидан далолат берган. 

​Шунингдек, бу кашфиёт Буюк ипак йўлининг шаклланган санаси — милоддан аввалги II асрни инкор этилмайди. Бироқ у ипак ва тегишли билимлар алмашинуви Буюк ипак йўли пайдо бўлишидан қарийб икки минг йил аввал бошланганини исботланган. Ушбу ноёб тадқиқот натижалари дунёнинг энг нуфузли Science Advances журналида чоп этилган. 

Аввалроқ Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали олимлари сув танқислиги ва бошқа ноқулай шароитларда ҳам юқори ҳосил берадиган шоли навлари устида ишлаётганлари ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...