Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда 17 ёшли ўсмир бошқарувидаги Chery 3 ёшли болани туртиб юборди
Ҳодисалар

Қашқадарёда 17 ёшли ўсмир бошқарувидаги Chery 3 ёшли болани туртиб юборди

11
Загрузка

 Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​ Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 3 ёшли бола иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видеолавҳа тарқалди. Болага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилишича, воқеа 30 июнь куни соат 20:00 ларда Қамаши туманидаги D-149 автомобиль йўлининг 1-километрида содир бўлган.

2009 йилда туғилган вояга етмаган шахс бошқарувидаги Chery автомашинаси ҳаракатни бошлаётган вақтда йўл четида турган 2023 йилда туғилган болани туртиб юборган.

Боланинг олган жароҳатлари ва ҳозирги ҳолати ҳақида маълумот берилмаган.

Ҳодиса бўйича ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар қонуний тартибда расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳозирда тўпланган иш ҳужжатларини Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Аввалроқ "Қорасув-Бўка-Бекобод" йўлидаги мудҳиш ЙТҲда инсонлар ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи ушланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...