Загрузка
Загрузка
2025 йилда топ 6 та блогер атиги 110 миллион сўм солиқ тўлаган
Иқтисод

2025 йилда топ 6 та блогер атиги 110 миллион сўм солиқ тўлаган

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Солиқ қўмитасида блогерлар билан учрашув бўлиб ўтди, унда ушбу соҳа вакилларининг фаолияти ва солиқ мажбуриятлари таҳлил қилинди. Ўрганишлар давомида 110 нафар энг фаол блогернинг ҳуқуқий мақоми ўрганилди: уларнинг 55 нафари ўзини ўзи банд қилган шахс, 33 нафари якка тартибдаги тадбиркор ва 22 нафари жисмоний шахс сифатида фаолият юритаётгани маълум бўлган.

Хусусан, 3 миллиондан ортиқ обуначига эга 6 нафар топ-блогернинг фаолияти алоҳида таҳлил қилинган. 2025-йилда улар томонидан 360 та сторис ва 184 та реклама жойлаштирилган бўлиб, электрон ҳисоб-варақ-фактуралар орқали расмийлаштирилган умумий даромад 2,7 миллиард сўмни ташкил этган. Ушбу даромадлардан бюджетга жами 110,4 миллион сўм солиқ тўланган.

Учрашувда солиқчилар томонидан блогерларга рекламадан олинадиган даромадларни солиққа тортиш тартиби бўйича тушунтиришлар берилди. Асосий муаммолардан бири сифатида "ўзини ўзи банд қилган шахс" мақомида ишловчи блогерларнинг ёлланма ишчилар (ёрдамчилар, администраторлар) ишлатиши қонунга зид эканлиги таъкидланган.

Томонлар мазкур соҳада солиқ мажбуриятларини тўғри бажариш ва фаолиятнинг шаффофлигини таъминлаш муҳимлиги ҳақида келишиб олишган. Шунингдек, блогерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва солиқ мажбуриятларини тушунтиришга қаратилган ўқув тадбирларини ташкил этиш таклифи илгари сурилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...