Загрузка
Загрузка
Ичимлик ишлаб чиқарувчилар учун маркировкалаш тизимидаги жарималар ва муддатлар қайта кўриб чиқилиши мумкин
Жамият

Ичимлик ишлаб чиқарувчилар учун маркировкалаш тизимидаги жарималар ва муддатлар қайта кўриб чиқилиши мумкин

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ичимлик суви ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар маркировкалаш тизимидаги мураккабликлар ва белгиланган жарималар миқдори юзасидан Бизнес-омбудсман Абдуманнон Буриевга мурожаат қилишди. Жумладан, жарималарнинг мутаносиблигини таъминлаш ва тадбиркорлар учун тайёргарлик вақтини қайта кўриб чиқиш масалалари юзасидан таклифлар билдирилди.

Бизнес-омбудсман қайд этишича, мамлакат бозорининг 90 фоиз қисмини 10 та йирик ишлаб чиқарувчи таъминлайди. Ушбу субъектларнинг ярми маркировкалаш тизимини тўлиқ жорий этган бўлса, қолган қисмида ишлар якунланмаган. У тизимнинг асосий мақсади ишлаб чиқаришдан то истеъмолчигача бўлган занжирни тўлиқ кузатиб бориш эканлигини айтган.

Тадбиркорлар томонидан талқин қилинаётган асосий муаммолардан бири — жарималарнинг юқорилиги. Амалдаги тартибга кўра, маркировкалаш бўйича биттагина камчилик аниқланганда ҳам, тадбиркорнинг умумий товар айланмасига нисбатан 2 фоизлик (такрорий ҳолатларда 20 фоизлик) жарима қўлланиши мумкин. Бу эса кўп тармоқли бизнес юритувчи тадбиркорлар учун оғирлик қилади.

Тадбиркорлар ва соҳа вакиллари жарималарни умумий айланмага нисбатан эмас, балки айнан қонунбузилиш содир этилган аниқ йўналиш бўйича ёки қатъий белгиланган сумма миқдорида қўллаш таклифини илгари сурмоқда.

Бизнес-омбудсман билдиришича, ҳозирда ушбу таклифлар республика бўйича таҳлил қилинмоқда ва тегишли идораларга киритилиши режалаштирилган. Мутасаддилар яқин орадаги йиғилишларда мазкур масаланинг ечими бўйича тадбиркорларга аниқ ахборот берилишини маълум қилишган.

Аслида бу мавзу 2021 йилдан бери муҳокамада бўлиб, ўша йилнинг ўзидаёқ ишлаб чиқарувчилар ҳукуматга очиқ хат билан мурожаат қилишган. Улар яхна ичимликлар тоифаси учун рақамли маркировкалаш муддатини 2025 йилгача узайтиришни сўрашган. Уларнинг маълумотларига кўра, жаҳон амалиётида бу соҳада рақамли маркировкани жорий этиш бўйича бирорта ҳам муваффақиятли тажриба қўлга киритилмаган ва умуман, лойиҳани амалга ошириш натижасида маҳсулот таннархи ошади ва тақчиллик юзага келади. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...