Загрузка
Загрузка
Жанубий Кореяда собиқ президент Юн Сук Ёльнинг турмуш ўртоғи ишини олиб борган судья ўлик ҳолда топилди
Дунё

Жанубий Кореяда собиқ президент Юн Сук Ёльнинг турмуш ўртоғи ишини олиб борган судья ўлик ҳолда топилди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жанубий Кореяда шов-шувли коррупция иши бўйича раислик қилган судья Син Чжон О Сеул Олий суди биносида вафот этган ҳолда топилди. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, судьянинг жасади суд мажмуаси ҳудудида топилган. Дастлабки текширувлар натижасида зўравонлик аломатлари аниқланмаган бўлиб, тергов органлари судья юқори қаватдан қулаб тушган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Шунингдек, судьянинг чўнтагидан узр сўралган мазмундаги хат топилган, бу эса ўз жонига қасд қилиш эҳтимолини кучайтирмоқда.

Марҳум судья Син Чжон О собиқ президент Юн Сук Ёльнинг турмуш ўртоғи Ким Гон Хига нисбатан очилган жиноят ишига раислик қилаётган эди. Ким Гон Хи 2025-йилнинг август ойида коррупция, сайловларга аралашиш ва қимматли қоғозлар бозорига оид қонунларни бузишда айбланиб ҳибсга олинганди.

Ким Гон Хи 2009–2012 йилларда Deutsch Motors компанияси акциялари нархини манипуляция қилиш, шунингдек, давлат лавозимларини эгаллаш ва сиёсий ҳомийлик эвазига 370 миллион вон (тахминан 259 минг доллар) миқдорида қимматбаҳо совғалар олишда айбланган. Дастлаб 1 йил 8 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ким Гон Хининг иши апелляция тартибида кўриб чиқилиб, Сеул Олий суди томонидан жазо муддати 4 йилгача узайтирилган.

Айни пайтда расмийлар ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида терговни давом эттирмоқда. Суд-тиббий экспертизаси ва бошқа тегишли тадбирлар натижалари кутилмоқда.

Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёльнинг ўзига эса Сеул марказий округ суди 2024 йил декабрь ойида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этиш орқали исён ташкил қилганликда айбдор деб топиб, умрбод озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...