Загрузка
Загрузка
Эндиликда тиббиёт муассасалари раҳбарлари контракт асосида ишлайди
Жамият

Эндиликда тиббиёт муассасалари раҳбарлари контракт асосида ишлайди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2027-йилдан бошлаб шифохона раҳбарларини тайинлаш тизими тубдан ўзгаради. Эндиликда тиббиёт муассасалари раҳбарлари 5 йиллик контракт асосида ишга қабул қилинади. 

Янги қарорга муфовиқ, уларнинг фаолияти эскича усулда эмас, балки KPI, яъни энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланади. Бундан кўзланган асосий мақсад — раҳбарларнинг жавобгарлигини кучайтириш ва уларни тиббий менежментга ўргатишдир.

Янги тартибда тайинланган раҳбарлар олти ой ичида ўз муассасасини ривожлантириш бўйича аниқ бизнес-режани ишлаб чиқиши ва уни вазирликда ҳимоя қилиши шартлиги белгиланган. Шунингдек, уларга бир йил ичида тиббий менежмент ва молиявий бошқарув бўйича малакасини ошириш талаби қўйилади. 

Энг муҳим жиҳатлардан бири — раҳбарларга тиббий амалиёт билан шуғулланиш тақиқланади, улар фақат бошқарув ишлари билан банд бўлишлари керак. Агар раҳбар белгиланган KPI кўрсаткичларига, яъни хизмат сифати, молиявий интизом ва рақамлаштириш бўйича натижаларга эриша олмаса, у билан тузилган меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинади.

Бу тизим шифохоналарни самарали бошқариш ва тиббий хизмат сифатини халқаро стандартларга мослаштириш учун муҳим қадамдир.

Олдинроқ Ддвлат тиббиёт муассасаларини лицензиялаш мажбурий этиб белгилангани ҳақида маълум қилган эдик. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...