Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Beeline Uzbekistan Бош директори Сергей Афонинга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, SIM-карталарга солинган солиқ Ўзбекистонда M2M-мосламалари ва 5G ривожига тўсқинлик қилмоқда.
"Ўзбекистон дунёда СИМ-карталарга солиқ солинган ягона давлатдир. Айни пайтда солиқ миқдори 2000 сўмни ташкил қилади. Биз Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Сенат билан учрашиб, ҳамма жойда мазкур масалани кўтаряпмиз. Бизни ҳеч ким эшитмаяпти, деб айтолмайман. Масала кўриб чиқилмоқда. Бюджет йиғимлари кераклигини тушуниб турибмиз. Аммо бу чора ҳеч бўлмаганда М2М (Machine-to-Machine – таҳрир.) қурилмаларининг кириб келишига тўсқинлик қилиши шубҳасиздир. Қолаверса, солиқнинг мавжудилиги Ўзбекистонда 5G ривожини таъминлашга хизмат қилиши даргумон”- деди у.
Унинг сўзларига кўра, М2М қурилмалари бозори ҳар доим фаол абонентларга нисбатан 30 баробар камроқ фойда келтирган. Чунки бундай SIM -карталар фақат сигнал трафигини ўтказиш имконини беради. Аммо бунга АСКУЭ-ҳисоблагичлар, сув ва газ ҳисоблагичлари, GPS-трекерлар, банк терминаллари ва банкоматлар киради холос.
"Бундай СИМ-карталар учун ҳеч ким катта пул тўламоқчи эмас. Агар ҳеч бўлмаганда М2М сегменти учун SIM -карталарга солиқ бекор қилинса, бу бозор учун катта туртки бўлади", - деди у.
5G тармоғи ҳақига гапирадиган бўлсак, Beeline Uzbekistan Бош директорининг сўзларига кўра, SIM-карталар билан жиҳозланган миллионлаб қурилмалар мавжуд.
"Масалан, “Яндекс” учувчисиз самолётида SIM -карталарга эга 18 та қурилма мавжуд. Булар фақат абонент қурилмалари ҳисобланади. Бундан ташқари, “ақлли” шаҳарни яратиш, қисқа вақт ичида миллионлаб қурилмалардан катта ҳажмдаги трафикни ўтказиш имониятига эга 5G тармоғи зарур бўлган шаҳар транспортини режалаштиришни ҳам таъкидлаб ўтиш жоиздир”, - деди Афонин.
Шунингдек, унинг айтишича, 4G ёрдамида эришиш мумкин бўлган максимал тезлик секундига 150 мегабитни ташкил қилади. 5G эса секундига 500-700 мегабитни ўтказиш имкониятига эга.
"5G SIM -карталарга уланган кўплаб қурилмаларни талаб қилади. Бу борада оддий абонентларни эмас, балки кўп сонли SIM -карталардан маълумот тўплайдиган ва математик тахминларни яратадиган ақлли тизимларни тушуниш муҳимдир", - деди у.
Эслатиб ўтамизки, Beeline собиқ совет Иттифоқи ҳудудидаги тўртта мамлакат - Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Қирғизистон учун ягона SIM -карталар чиқаришни режалаштирмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас