Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz ЯА. Транспорт вазири Элёр Ғаниевнинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистоннинг янги Humo Air авиакомпанияси нафақат Республика ичида, балки Марказий Осиё давлатлари бўйлаб парвозларни амалга оширади.
"Мамлакатда ва бутун Марказий Осиё минтақасида ҳудудий авиаташувларни ривожлантириш учун янги Humo Air авиакомпанияси ташкил этилади. Уни жиҳозлаш учун бир қатор етакчи компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ҳозирча бу маълумот тижорат мазмунига эга. Бозорни кўзғатмаслик ва нархларнинг ошиб кетмаслиги учун эришилган келишувлар ҳақида изоҳ бермайман», - деди у Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Шунингдек Ғаниев янги авиаташувлар хизмати турларини ривожлантириш учун Uzbekistan Helicopters компанияси ривожлантирилиши ҳақида қўшимча қилди.
"Туризмни ривожлантириш ва бизнес хизматларини кўрсатиш, тоғли ҳудуддаги диққатга сазовор жойларга экскурсиялар ташкил этиш учун ғарб намунасидаги янги вертолётлар сотиб олиш режалаштирилмоқда ", - деди у.
Шу билан бирга Элёр Ғаниев матбуот анжуманида яқин икки йил ичида мамлакатда беш-олтита янги янги авиакомпаниялар ташкил этилишини айтди.
Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзларига кўра, Люксембургнинг Luxaviation компанияси Ўзбекистонда вертолёт орқали ташиш билан шуғулланувчи авиакомпанияния тузишни режалаштирмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас