Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида профилактика ишлари муносабати билан 7–11 сентябрь кунлари айрим ҳудудларга иссиқ сув етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Мирзо Улуғбек туманининг "Уйғониш" маҳалласи ва ТТЗ-2 массивидаги 29, 30, 31, 32, 37, 38а, 38б, 44 ва 12-сонли кўп қаватли уйларда, шунингдек, 512 ва 80-сонли мактабгача таълим ташкилотларида 7 сентябрдан 11 сентябргача иссиқ сув бўлмайди.
Шайхонтоҳур туманининг "Самарқанд дарвоза" маҳалласидаги Учлола кўчаси, 1-уйда иссиқ сув таъминоти 7–9 сентябрь кунлари вақтинча тўхтатилади.
Яшнобод туманининг "Мовароуннаҳр" маҳалласидаги Нукус кўчаси — Кичик ҳалқа автомобиль йўли ҳудудида жойлашган 2, 2/1, 2/2, 4, 4/1, 6, 6/1, 6/2 ва 8-сонли уйларда ҳам 7–9 сентябрь кунлари иссиқ сув етказиб берилмайди.
Профилактика ишлари Veolia Energy Tashkent томонидан амалга оширилади.

Изоҳлар мавжуд емас