Загрузка
Загрузка
Банклар  МИБ томонидан карталарнинг тўхтатилишидан сўнг камида бир иш куни ичида  мижозларни огоҳлантириши шарт
Иқтисод

Банклар МИБ томонидан карталарнинг тўхтатилишидан сўнг камида бир иш куни ичида мижозларни огоҳлантириши шарт

1975
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон банклари МИБ ва бошқа тузилмалар томонидан карталарнинг тўхтатилиши ҳақида мижозларни камида бир иш куни давомида огоҳлантиришга мажбур. Бу тўғрисида Марказий банк маълумотларига асосан Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

“Ҳисобнинг ёпилиши ёки банк картаси бўйича операцияларнинг тўхтатилиши бўйича маълумотларни фуқарога билдирмаслик ҳолатлари мижозларга депозит хизматини кўрсатиш борасида тижорат банклари томонидан ноинсофлик саналади”,- деб маълум қилмоқда регулятор.

Марказий банк шундай ёндошув тарафдорики, унга мувофиқ банк картасининг эгаси ўзига кўрсатилаётган депозит хизматларида ўзгаришлар юз берса, шу жумладан депозит ҳисоб ёпилган тақдирда мижоз бу ҳақида хабар топишга ҳақлидир. Банк эса ўз навбатида ҳисоб билан амалга оширилаётган ҳар қандай ҳаракат тўғрисида мижозни хабардор қилиб, шу орқали улар билан ўзаро муносабатларда этика меъёрларига риоя қилган бўлади.

"Жорий йилнинг 26 октябрь куни Марказий банк бошқаруви томонидан қонунчиликка киритиладиган ўзгаришлар маъқулланди. Унга асосан, банк ҳисоблар ёки қўйилмалар бўйича, шу жумладан мижознинг банк карталари (пин-коднинг нотўғри киритилиши билан боғлиқ блокировка ҳолатлари бундан мустасно)га оид операцияларнинг тўхтатилиши ҳақида банк ҳисоби ва қўйилма бўйича операциялар тўхтатилган кундан бошлаб бир иш кун давомида операциялар тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари тўғрисида эгасига маълумот юборишга мажбур”, - деб таъкидламоқда МБ.

Регулятор берган маълумотга қараганда, ушбу ўзгаришлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига юборилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...