Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 22 август куни Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятидан ўтувчи "Шимкент–Самара" автомобиль йўлида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Ватанга қайтарилди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузган эди.
Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг дастлабки маълумотларига кўра, ҳодиса ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши ва машинанинг юк автомобили билан тўқнашиши сабабли юз берган. Салондаги уч нафар ўзбекистонлик олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Уларнинг жасадлари Ватанга қайтарилган.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги ва Қозоғистоннинг ваколатли идоралари билан ҳамкорликда барча зарур ташкилий ва ҳуқуқий ишларни тезкорлик билан ҳал этган. Маълумотларни расмийлаштириш жараёнлари якунлангач, марҳумларнинг жасадлари доимий яшаш манзили — Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига етказилган.

Изоҳлар мавжуд емас