Загрузка
Загрузка
Арманистон собиқ президенти Роберт Кочарян ва унинг ўғли коррупция айблови билан ҳибсга олинди
Дунё

Арманистон собиқ президенти Роберт Кочарян ва унинг ўғли коррупция айблови билан ҳибсга олинди

5
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Арманистон Коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ва Бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Роберт Кочарян, унинг ўғли Седрак Кочарян ҳамда яна тўрт нафар шахсни йирик миқдордаги коррупция, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва жиноий йўл билан топган маблағларни легаллаштириш айбловлари билан ҳибсга олди.

Тергов маълумотларига кўра, Кочарян президентлик даврида давлат мулки бўлган қимматбаҳо объектларни сохта баҳоналар билан бозор нархидан бир неча баравар арзон баҳода ноқонуний олиб қўйган ва уларни алоқадор компаниялар орқали ўзлаштирган. Хусусан, "Офицерлар уйи" ва Налбандян кўчасидаги бинонинг Piazza Grande компаниясига берилиши эвазига собиқ президент умумий қиймати 2,6 миллиард драм (7 миллион доллар) бўлган 56 та кўчмас мулкни пора тариқасида олганликда айбланмоқда. Шунингдек, Мудофаа вазирлигининг 1,4 миллиард драмлик (4 миллион доллар) ер майдонини сув текинга сотилишини таъминлаш эвазига Toyota Yerevan компаниясининг 30 фоизлик улуши унинг ўғли номига расмийлаштирилгани аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Седрак Кочарян номига 2001–2019 йиллар давомида ўтказилган 144 миллиард драм (310 миллион доллар) миқдоридаги молиявий ўтказмаларни ва оилага тегишли кўчмас мулкларни музлатиб қўйган. Ушбу жиноят иши доирасида собиқ мудофаа вазири Серж Саргсян ва собиқ бош вазир Андраник Маргарян каби бир қатор собиқ юқори лавозимли шахсларга нисбатан ҳам айбловлар илгари сурилган.

Роберт Кочаряннинг офиси бу айбловларни навбатдаги "сиёсий таъқиб ва ҳужум" деб атаган. Ҳибсга олинганидан сўнг собиқ президентнинг қон босими кўтарилгани сабабли у тиббий кўрик ўтказиш учун шифохонага ётқизилган. Ушбу амалиётлар Бош вазир Никол Пашинян ва парламент депутати Левон Кочарян (собиқ президентнинг кичик ўғли) ўртасида кечган кескин тортишувдан сўнг дарҳол амалга оширилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...