Загрузка
Загрузка
Андижонда бир оилада тўрт нафар эгизак дунёга келди
Ҳодисалар

Андижонда бир оилада тўрт нафар эгизак дунёга келди

3
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Республика она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон вилояти филиалида уч қиз ва бир ўғилдан иборат тўрт эгизакчалар дунёга келди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Андижон туманида яшовчи Дилдорахон Аҳмедова 20 август куни тиббиёт муассасасига ётқизилган. Малакали шифокорлар гуруҳи томонидан муддатидан илгари ўтказилган кесарча кесиш амалиёти давомида у тўрт нафар фарзандни дунёга муваффақиятли келтирган.

Чақалоқларнинг вазни тегишлича 1840 грамм, 1534 грамм, 1584 грамм ва 1756 граммни ташкил этган. Ҳозирда она ва чақалоқларнинг аҳволи тажрибали мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган.

Бундан олдин ҳам 7 июльда Андижон шаҳридаги 2-сон туғруқ мажмуасида бир аёл бир вақтнинг ўзида беш нафар чақалоқни дунёга келтирганди. Эгизакларнинг уч нафари қиз, икки нафари ўғил эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...