Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Машҳур сўз устаси Шукурилло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда 21 август куни Тошкент шаҳрида маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотлар муҳокамасига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда Тошкент шаҳрида маданият ва санъат соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши танқидий-таҳлилий нуқтаи назардан муҳокама қилинган. Маданият вазири соҳа ходимлари қабул қилинаётган ҳужжатлар мазмун-моҳиятини чуқур англаши ва белгиланган вазифаларни амалиётга самарали татбиқ этиши зарурлигини таъкидлаган.
Шунингдек, пойтахтда ислоҳотларни сифатли амалга ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва соҳада янги босқични таъминлаш мақсадида кадрлар масаласи кўриб чиқилган.
Ташкилий масалалар доирасида Бахромов Бекзод Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Шунингдек, эл суйган санъаткор, сўз устаси Шукурилло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Янги тайинланган раҳбарларга маданият ва санъат соҳасида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш, ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ходимларга етказиш ҳамда иш самарадорлигини таъминлаш вазифалари юклатилган.
Аввалроқ Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокими лавозимига Анвар Ҳамроев тайинланганди. У тайинловга қадар Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган эди.

Изоҳлар мавжуд емас