Загрузка
Загрузка
Кибермакондаги "Ипак қурти": Хакерлар Ўзбекистон ва минтақа иқтисодий идораларини нишонга олмоқда
Жамият

Кибермакондаги "Ипак қурти": Хакерлар Ўзбекистон ва минтақа иқтисодий идораларини нишонга олмоқда

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистоннинг стратегик муҳим иқтисодий вазирлик ҳамда идоралари халқаро кибержосусларнинг диққат марказига тушди. Руминиянинг машҳур Bitdefender киберхавфсизлик компанияси минтақада "Ипак қурти" номли махфий ва юқори даражадаги кибержосуслик операциясини аниқлади. 

Ўтказилган суриштирувлар шуни кўрсатадики, ушбу киберҳужумлар ортида Хитойга алоқадор бўлган профессионал хакерлар гуруҳи тургани тахмин қилинмоқда. Ҳужумчиларнинг асосий мақсади тизимга сездирмасдан кириб олиш ва узоқ муддат давомида давлатнинг муҳим иқтисодий қарорларига оид махфий маълумотларни тўплашдан иборат. 

Шунингдек, хакерлар ўз мақсадларига эришиш учун сунъий интеллект имкониятларидан ва мураккаб зарарли дастурлардан фойдаланмоқда. 

Аниқроқ айтганда, ҳужумлар Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг вазирликлари номидан сохталаштирилган Microsoft Office ҳужжатлари ҳамда паролланган RAR архивлар кўринишидаги "фишинг" хатлари орқали амалга оширилган. Опеpация давомида илгари номаълум бўлган 5 та янги зарарли дастур (асосан DriveSilkRAT) қўлланилган бўлиб, улар маълумотларни яширинча узатиш учун Google Drive каби ишончли булутли хизматлардан фойдаланган. Жосуслик дастурларини яратишда сунъий интеллект ёрдамчи сифатида ишлатилгани аниқланган. 

Минтақада иқтисодий ва геосиёсий алоқаларнинг кенгайиши фонида давлат органларига бўлган бу каби кибертаҳдидлар хавфи янада ортиб бормоқда. 

Аввалроқ Тошкентда банкдан 370 миллиард сўм ўғирламоқчи бўлган "хакерлар" гуруҳи ва собиқ банк ходими қўлга олинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...