Загрузка
Загрузка
Тожикистон Эрондан 2,5 миллиондан ортиқ тонна нефт ва нефт маҳсулотларини импорт қилишни режалаштирмоқда
Дунё

Тожикистон Эрондан 2,5 миллиондан ортиқ тонна нефт ва нефт маҳсулотларини импорт қилишни режалаштирмоқда

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тожикистон Эрон билан энергетика ва транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш доирасида 2,55 миллион тонна нефт ва нефт маҳсулотларини импорт қилиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Импорт ҳажмидан 2 миллион тоннасини хом нефт, 300 минг тоннасини дизель ёқилғиси, 150 минг тоннасини бензин ҳамда 100 минг тоннасини авиация керосини ташкил этиши кўзда тутилган. 

Тожикистон Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилишича, 15 август куни Теҳронда бўлиб ўтган музокараларда томонлар хом нефт ва нефт маҳсулотларини мунтазам етказиб беришни йўлга қўйиш бўйича келишиб олишган. Техник, логистика ва молиявий деталларни ишлаб чиқиш учун қўшма ишчи гуруҳ тузилган. 

Транспорт вазири Азим Иброҳимнинг таъкидлашича, ҳозирда икки мамлакат ўртасида йилига қарийб 800 минг тонна ёқилғи ташилаётган бўлса, янги логистика механизмлари орқали бу ҳажмни кескин ошириш мўлжалланмоқда. Тожикистон томони ёқилғи ташиш учун цистерналардан съезд поездлар шакллантириш ва Эрон темир йўлларида "яшил йўлак" ажратиш ҳамда Чабаҳар портида логистика марказини ташкил этишни таклиф қилган. 

Шунингдек, Тожикистон энергетика бозорини диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқда. 

Бунда, Тожикистон энергетика вазири Далер Жуманинг айтишича, мамлакат нефть маҳсулотлари етказиб бериш бўйича Қозоғистон, Туркманистон, Ироқ ва Беларусь билан ҳам музокаралар олиб бормоқда. Чунки 2026 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон импорт қилган 599,5 минг тонна нефть маҳсулотларининг 91,1 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келган. 

Шунга қарамай, Эрон билан савдо айланмаси ва юк ташиш ҳажми жадал ўсмоқда — 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида икки давлат ўртасидаги юк ташиш ҳажми 432,7 минг тоннага етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117,5 фоизга ортган. 

Аввалроқ АҚШга Саудия Арабистони йил бошида кунига 800 минг барелдан ортиқ нефть импорт қилинган бўлса-да, Эрон ўртасидаги низо ҳамда Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши оқибатида етказиб беришлар тўлиқ тўхтатганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...