Загрузка
Загрузка
H&M ва Zara расман Ўзбекистон бозорига кириб келиши мумкин
Иқтисод

H&M ва Zara расман Ўзбекистон бозорига кириб келиши мумкин

5076
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. H&M ва Zara машҳур кийим тармоқлари Ўзбекистон бозорига чиқиши мумкин. Апрель ойида Ўзбекистон делегацияси ушбу ва бошқа бир қатор мода брендлари вакиллари билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда “Ўзтекстилсаноат” компанияси маълумотларига асосланиб, мухбиримиз хабар бермоқда.

Бунга сабаб шуки, етакчи халқаро мода брендларини ўз ичига олган Cotton Campaign халқаро коалицияси далаларда болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланилгани туфайли 2010 йилда ўзбек пахтасига жорий этилган глобал бойкот тугатилганини эълон қилган. Бу дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчиларга маҳаллий пахта ва унинг маҳсулотларидан ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш имкониятини беради.

Cotton Campaign коалициясига, масалан, Adidas, Amazon, Burberry, Disney, GAP, Gucci, IKEA, Lacoste, Nike, Puma, Uniqlo, Zara ва бошқалар киради.

“Ўзтекстилсаноат”нинг хабар беришича, апрель ойида Ўзбекистон бизнес делегацияси Германия, Испания, Жанубий Корея, Хитой ва Бангладешга ташриф буюради. Ушбу сафарлар давомида ҳамкорликни кенгайтириш ва уларни Ўзбекистон бозорига жалб қилиш учун Ҳ H&M, Zara (Inditex), C&A, Falke ва бошқа кўплаб йирик брендлар билан музокаралар режалаштирилган.

“Cotton Campaign халқаро коалицияси томонидан ўзбек пахтаси ва ундан тайёрланган тайёр маҳсулотларни бойкот қилишнинг олиб ташланиши 331 халқаро бренднинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишининг ортишига ва хорижий инвесторлар оқимининг кўпайишига олиб келади", - дея ишонч билдирмоқда “Ўзтекстилсаноат”.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...