Загрузка
Загрузка
Қирғизистон Ўзбекистондан ойига 20 минг тонна нефт маҳсулотлари харид қилмоқчи
Иқтисод

Қирғизистон Ўзбекистондан ойига 20 минг тонна нефт маҳсулотлари харид қилмоқчи

10
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​​Қирғизистон ташқи бозордаги нархлар ўсиши ва логистика мураккаблашиши фонида муқобил манба сифатида Ўзбекистондан ойига 20 минг тоннага яқин нефть маҳсулотларини импорт қилишни режалаштирмоқда. Ушбу чора ички бозордаги танқисликнинг олдини олиш ва ёнилғи таъминотини барқарорлаштиришга қаратилган.

​ Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев маълум қилишича, унинг таъкидлашича, қўшни республика ёнилғи-мойлаш материалларининг 90 фоиздан ортиғини ташқи бозордан харид қилгани боис ички нархлар геосиёсий вазият ва ташиш харажатларига бевосита боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шу сабабли мамлакат раҳбарияти сунъий субсидияларни босқичма-босқич камайтириб, бензин ҳамда дизель нархини оширишга мажбур бўлмоқда.

​Бундан ташқари, Ўзбекистон томони импорт қилинган хом ашёни ўз заводларида қайта ишлаб, тайёр маҳсулотни етказиб беришга тайёрлигини билдирган. Қирғизистон, шунингдек, Беларусь, Хитой, Туркия ва Европа давлатлари билан ҳам муқобил йўналишларни муҳокама қилмоқда.

​Шунингдек, ҳозирда Қирғизистонда дизель, суюлтирилган газ ва Аи-92 бензини давлат субсидияси ҳисобидан Ўзбекистон ва Тожикистонга нисбатан 20–25 сомга (0,23–0,29 доллар) арзон сотилмоқда, бироқ бюджет имкониятлари чеклангани боис нархлар барибир кўтарилади.

Олдинроқ Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш ҳамда ер майдонларини алмашиш келишувлари доирасида Чон-Ғара ва Тош-Дўбо қишлоқларини топшириш бўйича ташкилий-техник ишларни бошланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...