Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги масъул шахслари томонидан катта миқдордаги бюджет маблағлари нонуқсон сарфлангани фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ўтказган терговга қадар текширувда ана шундай ҳолатлар аниқланган.
Қайд этилишича, муассаса мутасаддилари амалда ишламаган икки нафар ходимга 931,6 миллион сўм иш ҳақи ҳисоблаган. Бундан ташқари, интизомий жазо қўлланилган 8 нафар ходимга Меҳнат кодекси талабларига зид равишда 88,5 миллион сўм тўлаб берилган.
Шу билан бирга, мазкур хатти-ҳаракатлар орқали давлат бюджетига 1 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари олдинроқ Миграция агентлиги ва собиқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасидаги ҳуқуқий ворислик низоси сабаб 126 та ижро ҳужжати бўйича 13,6 миллиард сўмлик қарздорлик, жумладан, собиқ ходимларнинг ойлик маошлари ва компенсация тўловлари тўланмай қолаётгани ҳақида хабар
берган эдик.

Изоҳлар мавжуд емас