Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиззахда тунда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 21 ёшли қиз вафот этди. У бошқараётган автомобиль катта тезликда йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган. Машинада бўлган яна бир қиз жароҳат олган.
ЙҲХБ маълумотларига кўра, ЙТҲ соат 03:00 атрофида “Ўратепалик” маҳалласи Ислом Каримов кўчасида содир бўлган. Gentra ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Автомобиль йўл четига чиқиб кетиб, юқори тезликда дарахтга бориб урилди.
Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи оғир тан жароҳати олган. У Жиззах вилоят тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимига ётқизилган, бироқ уни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.
Машина салонида 18 ёшли қиз бўлган, у жароҳат олган ва ҳозирда шифокорлар назорати остида.
Ижтимоий тармоқларда марҳума блогер Орзигул Ўразматова бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалди. ЙҲХБнинг расмий ҳисоботида марҳуманинг шахси ошкор этилмаган - фақат "О. У." исм-шарифи кўрсатилган. Гап айнан блогер ҳақида кетаётгани ҳақида расмий тасдиқ йўқ.
Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодиса тафсилотлари ва аниқ сабаблари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чирчиқ шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, дарахтга тўқнашган.

Изоҳлар мавжуд емас