Загрузка
Загрузка
Марказий банк тижорат банкларида муаммоли активлар ва захираларни аниқлашнинг янги стандартини жорий этди
Иқтисод

Марказий банк тижорат банкларида муаммоли активлар ва захираларни аниқлашнинг янги стандартини жорий этди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Марказий банк бошқаруви томонидан қабул қилинган тегишли низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган. Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки мутахассислари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ушбу ҳужжат тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ҳамда эҳтимолий йўқотишлар учун захиралар шакллантириш тартибини тубдан янгилайди.

Янги тартиб 2024–2025 йилларда ўтказилган Молиявий сектор ҳолатини баҳолаш дастури (FSAP) тавсияларига ва Базель қўмитасининг банк назорати бўйича асосий тамойилларига мувофиқлаштирилган

Ҳужжатга кўра, банклар тизимига тўлов эҳтимоллиги пастлигини аниқлашнинг замонавий мезонлари (unlikely-to-pay criteria) киритилган. 

Маълумот учун, unlikely-to-pay criteria (тўлов эҳтимоллиги пастлигини аниқлаш мезонлари) — бу банк назорати ва хатарларни бошқаришда қўлланиладиган халқаро мезонлар тизими бўлиб, қарз олувчининг ўз мажбуриятларини (кредит ва фоизларни) тўлиқ бажариш эҳтимоли жуда паст эканини муддатдан ўтиш ҳолати кузатилмасдан олдинроқ аниқлаш имконини беради.

Одатда банк тизимида кредитнинг муаммоли (дефолт) экани тўлов 90 кундан ортиқ кечикканда тан олинади. Аммо unlikely-to-pay ёндашуви бўйича тўловнинг кечикиши кутилмасдан, қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашганини кўрсатувчи билвосита белгилар асосида кредит дефолт ҳолатига яқин деб таснифланади.

Шунингдек, молиявий қийинчиликка дуч келган қарз олувчиларга енгиллик берилганда ушбу активларни реструктуризация қилинган сифатида таснифлаш ҳамда сифати ёмонлашган кредитларни синов даври давомида босқичма-босқич қайта тиклаш нормалари белгилаб қўйилган.

Ушбу халқаро стандартларнинг амалиётга татбиқ этилиши тижорат банкларида муаммоли кредитларни ўз вақтида ва холис аниқлаш, эҳтимолий молиявий йўқотишларга нисбатан етарлича захира яратиш ҳамда умумий банк тизимининг барқарорлигини оширишга хизмат қилади.

Шунингдек, бугун, Марказий банк, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ҳамда тўлов тизими операторлари ўртасида маълумот алмашишни йўлга қўювчи InfoCards ахборот тизими ишга туширилганди

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...