Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда банк картаси нима сабабдан блокланганини аниқлаш имконини берувчи янги тизими жорий этилди
Иқтисод

Ўзбекистонда банк картаси нима сабабдан блокланганини аниқлаш имконини берувчи янги тизими жорий этилди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Марказий банк, тижорат банклари, тўлов ташкилотлари ҳамда тўлов тизими операторлари ўртасида маълумот алмашишни йўлга қўювчи InfoCards ахборот тизими ишга туширилди. 

Янги тизим банк картаси блокланган тақдирда, у қайси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан, қачон ва қайси сабабга кўра блокланганини тезкорлик билан аниқлаш имконини беради.

Эндиликда банк картаси эгалари ушбу масалада Марказий банкка алоҳида мурожаат қилишлари шарт эмас. Фуқаролар ўзларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкга мурожаат қилишлари кифоя қилади. 

Банк ходимлари InfoCards тизими орқали тегишли маълумотларни олиб, мурожаатчига картанинг блокланиши ва уни амалга оширган орган ҳақида тўлиқ тушунтириш беради.

Ушбу тизимнинг жорий этилиши фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш жараёнини соддалаштиришга, ортиқча сарсонгарчиликнинг олдини олишга ҳамда банк хизматларида тезкорлик ва шаффофликни оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Олдинроқ Ўзбекистондаги банк ва тўлов иловалари фойдаланувчилари ўз аккаунтларига фақат ўзларига ёки яқин қариндошларига тегишли бўлган карта ва ҳисобварақларни боғлашлари мумкин бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...