Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, “Ўзавтосаноат”ни фақат электромобиллар ишлаб чиқаришга ўтказиш режалаштирилган.
Ҳужжат доирасида компания 2021 йилнинг февралига қадар халқаро консалтинг компаниялари ва экспертларини жалб этиб, электр моторларга эга бўлган енгил автомобиллар ва автотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш бўйича концепция лойиҳасини ишлаб чиқиши лозим.
Бундан ташқари, қарорда мамлакат ичида электромобилларни харид қилиш, шунингдек, уларни вақтинчалик олиб кириш учун йиғимнинг бекор қилиниши назарда тутилган.
Шунингдек, ҳукумат томонидан тегишли вазирликларга хокимиятлар билан биргаликда икки ой ичида электромобиллар учун қувватлаш шаҳобчаларини ўрнатиш учун "йўл харитаси" ни ишлаб чиқиш топшириғи берилган.
"Ўзавтосаноат" - барча автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналар ва Ўзбекистонда бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш бўйича автомобиль корхоналарини назорат қилувчи акциядорлик компанияси ҳисобланади. Бундан ташқари, компания таркибига Ўзбекистон ва МДҲ давлатларидаги дилерлик тармоқлари ҳам киради.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга 82 та электромобиллар олиб кирилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59 тага кўп.
Бундан ташқари, “Ўзбекнефтегаз”нинг барча ёқилғи қуйиш шаҳобчаларини электромобиллар учун қувватловчи мосламалари билан жиҳозлаш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас