Загрузка
Загрузка
Наманганда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари 1 миллиард сўм бюджет маблағларини талон-тарож қилганликда гумонланмоқда
Ҳодисалар

Наманганда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари 1 миллиард сўм бюджет маблағларини талон-тарож қилганликда гумонланмоқда

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.15 сентябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Давлатобод тумани ММТБ масъул шахслари ва бошқалар 1 миллиард сўм бюджет маблағларини талон-тарож қилгани аниқланган.

Маълумотларга кўра, масъул шахслар ўзаро тил бириктириб, тумандаги таълим муассасаларига иситиш қозонларини етказиб бериш бўйича тузилган шартномага мувофиқ "ABS" номли иситиш қозонларини сотиб олишлари лозим бўлган. Бироқ амалда "LES" номли иситиш қозонлари харид қилиниб, 1 миллиард сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...