Загрузка
Загрузка
Олтин марказий банклар захирасида биринчи ўринга чиқди
Иқтисод

Олтин марказий банклар захирасида биринчи ўринга чиқди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жаҳон марказий банклари захираларида олтин улуши илк бор АҚШ давлат облигацияларини ортда қолдириб, энг йирик резерв активга айланди. 

Европа марказий банкининг янги ҳисоботига кўра, 2025 йил якунида олтин қуймалари глобал захира активларининг 27 фоизини ташкил этган. Бу кўрсаткич бир йил аввалги 20 фоизга нисбатан сезиларли ўсишни кўрсатади. 

Шу тариқа, олтин марказий банклар учун асосий захира воситаси мақомини қўлга киритган. Ҳисоботда қайд этилишича, шу даврда АҚШ давлат облигацияларининг жаҳон резервларидаги улуши 25 фоиздан 22 фоизгача қисқарган. Евродаги активлар улуши эса 15 фоиз даражасида сақланибч қолган. 

Таҳлилларга кўра, марказий банклар томонидан олтин харидларининг ортиши қатор давлатларнинг АҚШ долларига қарамликни камайтиришга интилаётгани билан изоҳланмоқда. 

Мутахассислар фикрича, бу жараён 2022 йилдан кейин, Украинадаги уруш бошланган ва Россиянинг хориждаги доллар активларига нисбатан Ғарб санкциялари жорий этилган даврдан сўнг янада жадаллашган. 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Ўзбекистонда аҳоли орасида инвестицион олтинга бўлган қизиқиш мисли кўрилмаган даражада ошган. Марказий банк маълумотларига кўра, ўтган ўн икки ой давомида тижорат банклари томонидан умумий оғирлиги 661 кг бўлган 33 939 дона олтин қуймаси сотилган. Бу кўрсаткич сўнгги беш йилдаги жами савдо ҳажмидан ҳам юқори бўлган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...