Загрузка
Загрузка
ОТМК томонидан  жорий йилда ижтимоий лойиҳалар учун 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади
Иқтисод

ОТМК томонидан жорий йилда ижтимоий лойиҳалар учун 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади

1683
Загрузка

Ўзбекистан, Тошкент –Batafsil.uz ЯА. Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати жорий йилда ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш учун 100 миллиарддан ортиқ маблағни йўналтирган. Корхона матбуот хизмати маълум қилишича, йил якунига қадар ушбу кўрсаткичнинг янада ошиши кутилмоқда.

Комбинатнинг 70 йиллик тарихи давомида ўта кучли ижтимоий инфратузилма   шаклланган. Хусусан, 16та мактабгача таълим муассасаси, иккита стадионга эга спорт мажмуалари, “Металлург” маданият саройи, аквапарк, “Нуроний” пенсионерлар уйи, “Баҳор” меҳмонхонаси ва унинг филиаллари шулар жумласидандир. Бундан ташқари, ОТМК тасарруфида бир нечта дам олиш жойлари ва пансионатлар, бешта болалар оромгоҳлари мавжуд.

“Корхона балансида мавжуд бўлган ва ўз фаолияти учун барча зарурий манбаларниолаётган 35та ижтимоий объектлардан ташқари, комбинат томонидан ходимлар ва уларнинг фарзандлари, шунингдек меҳнат ва Иккинчи жаҳон уруши фахрийларини муҳофазалаш бўйича кучли ижтимоий сиёсат олиб борилмоқда. Мисол учун, жорий йил давомида йиллар давомидаги хизмати учун, шунингдек давлат байрамлари ва комбинатнинг 70 йиллиги муносабати билан комбинат мунтазам равишда ходимларга мукофот бериб келмоқда ", – деб айтди ОТМК бошқарув раисининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Фаёзов.

Унинг сўзларига қараганда, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ҳар ойда ОТМКдан озиқ-овқат маҳсулотлари, 9 май куни эса пул мукофотлари берилади. Бундан ташқари, меҳнат фахрийларига йилида бир марта энг кам иш ҳаққининг 5 баробари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади.

Шуниси эътиборга лойиқки, бугунги кунда комбинатнинг 36 минг нафар ходимлари нафақат республика, балки хорижнинг дам олиш масканларига бориш имкониятига эга. Кўп йиллардан буён алоҳида намуна бўлган мутахассислар Ялта ва Кисловодск шаҳарларида ўз таътилларини ўтказишмоқда.

Комбинат мактаб-интернатлар, “Меҳрибонлик уйлари” ва “Мурувват уйлари”га ёрдам бериб келмоқда. Бундан ташқари, унинг балансида 300дан ортиқ уй ва учта ётоқхона мавжуд. Жорий йилда ОТМК юбилейи муносабати билан корхона ҳисобидан барпо этилган 10 та етти қаватли уйлар фойдаланишга топширилган.

Юқоридагилар билан бирга, корхона томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Биргина охирги йилларда шаҳар кўп тармоқли ва шаҳар болалар касалхонаси, туғруқ комплекси қайта қурилган, учта оилавий поликлиника таъмирланган. Мазкур объектларнинг барчаси учун ОТМК ҳисобидан мебель ва жиҳозлар ҳам олиб берилган.

Ҳозирдан бошлаб омбинатда кейинги йил учун мўлжалланган ижтимоий лойиҳалар бўйича махсус дастур ишлаб чиқилмоқда, унинг бюджети тайёрланмоқда. Шубҳасизки, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек ижтимоий муҳофазага муҳто аҳоли қатламлари учун ажратилаётган маблағлар миқдори ошиб бораверади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...