Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қозоғистон, Ўзбекистон ҳамда Билашган Араб Амирликлари "Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" (CASA) янги темир йўл йўналиши лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олди.
Мазкур лойиҳа Марказий ва Жанубий Осиёни боғлаб, Покистоннинг денгиз портларига чиқишни таъминлайдиган янги транспорт йўналишини яратишни назарда тутади.
Ҳужжат доирасида томонлар зарур инфратузилмани ривожлантириш ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ўрганиш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказишни режалаштирган.
Шунингдек, уч томонлама ҳамкорлик доирасида техник, молиявий ва ташкилий масалаларни комплекс ўрганиб чиқувчи махсус Ишчи гуруҳ тузилиши кутилмоқда.
Янги йўналиш ҳудудий савдо-сотиқ, логистика ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.
Олдинроқ Ўзбекистон ва Сербия қўшма ишлаб чиқаришни кенгайтиришни ва Ўзбекистон томонининг Сербия темир йўл тармоғини модернизация қилишда, жумладан, 200 километрлик участкани қуришда иштирокини кўриб чиқишни режалаштиралиётганди.

Изоҳлар мавжуд емас