Загрузка
Загрузка
Тўрткўлда маст эркак турмуш ўртоғи ва келинини пичоқлаб ўлдирди
Ҳодисалар

Тўрткўлда маст эркак турмуш ўртоғи ва келинини пичоқлаб ўлдирди

5
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида 68 ёшли эркак маст ҳолатда турмуш ўртоғи ва келинини қасддан ўлдирди. Ушбу мудҳиш жиноят юзасидан айбланувчига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Маълум қилинишича, фожиа 2026 йил 12 март куни соат 10:00 лар атрофида Тўрткўл тумани, Базирган маҳалласи, Шонли кўчасидаги уйларнинг бирида юз берган. 68 ёшли Реймбай Сабуров маст ҳолда келиб, 64 ёшли турмуш ўртоғи Халбиби Сабурова ҳамда 36 ёшли келини Шахло Байрамматова билан жанжаллашган.

Жанжал давомида эркак ошхона пичоғи билан аёлларнинг ҳаётий муҳим аъзоларига бир неча маротаба зарба бериб, уларни қасддан ўлдирган ва ҳодиса жойидан яширинган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида ҳар икки аёл воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "а", "г", "ж" бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилган. Суд томонидан Реймбай Сабуров ушбу бандлар билан айбли деб топилиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда аёл эрининг қонуний хотинини ва 6 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...