Загрузка
Загрузка
Иссиқхона учун экологик хулоса нархи қарийб 38 миллион сўмга етгани юзасидан Экология қўмитаси изоҳ берди
Жамият

Иссиқхона учун экологик хулоса нархи қарийб 38 миллион сўмга етгани юзасидан Экология қўмитаси изоҳ берди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Экология қўмитаси иссиқхона эгалари экологик хулоса расмийлаштириш нархи кескин ошганидан норози бўлиб, мурожаат қилганидан кейин амалдаги тарифларни тушунтирди. Тадбиркорлардан бири аввал бундай ҳужжат учун 9 миллион сўм сўралганини, кейин эса бошқа қозон учун 37 миллион 890 минг сўм тўлаш кераклиги айтилганини билдирган.

Масала гулчилик ва иссиқхона хўжаликлари вакиллари иштирокидаги учрашувда кўтарилган. Тадбиркор замонавий Хитой фильтри ўрнатилган қозон учун экологик хулоса олганини, бироқ худди шундай ҳужжатни бошқа қозонга расмийлаштириш учун анча юқори сумма айтилганини маълум қилган. У бу фарқни 2026 йил 11 майдаги 234-сонли Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тарифларга солиштириб, изоҳ беришни сўраган.

Мазкур қарорга кўра, атроф-муҳитга таъсири бўйича III тоифага кирувчи иссиқхона хўжаликлари учун давлат экологик экспертизаси тўлови 6,5 базавий ҳисоблаш миқдори — 2 миллион 860 минг сўмни ташкил этади.

Учрашув видеоси тарқалганидан кейин Экология қўмитаси расмий тушунтириш берди. Қўмитага кўра, ушбу тариф табиий газ, кўмир ва бошқа ёқилғиларда ишлайдиган иситиш тизимига эга ҳамда атроф-муҳитга таъсири бўйича III тоифага киритилган иссиқхоналарга нисбатан қўлланади.

Шу билан бирга, қўмита қозонларни сертификатлаш, лаборатория текширувлари, инструментал ўлчовлар ҳамда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш давлат экологик экспертизаси тўловига кирмаслигини таъкидлади. Бу хизматлар Давлат экологик экспертизаси маркази ваколатига ҳам кирмайди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бешта туманидаги иссиқхоналар кўмир ва бошқа қаттиқ ёқилғидан воз кечиши ёки чиқиндиларни тозалаш ҳамда уларни автоматик назорат қилиш ускуналарини ўрнатиши керак. Бу талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 586-сон қарори билан белгиланган.

Қоидалар Тошкент шаҳри, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманларига тааллуқли. Кўмир, брикет ва биомасса пеллетларидан фойдаланадиган хўжаликлар 2026 йил 1 декабрга қадар иситиш тизимини бошқа энергия манбаларига ўтказиши лозим. Улар қаторига табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси, қуёш ва геотермал энергия, шунингдек, иссиқлик электр станцияларининг иккиламчи иссиқлиги киради. Охирги манбадан фойдаланиш учун давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси талаб этилади.

Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш бутунлай тақиқланмаган. Бироқ бунинг учун қозонхоналар ёниш жараёнини автоматик бошқариш ва тутун газларини тозалаш тизимлари, шунингдек, чиқиндиларни узлуксиз кузатиб борувчи датчиклар билан жиҳозланиши шарт. Датчиклардан олинган маълумотлар реал вақт режимида Экология қўмитасининг ахборот тизимига узатилиши керак.

Иссиқхоналарни модернизация қилиш учун бир гектар майдонга 50 миллион сўмгача субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳам назарда тутилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...