Самарқанд автомобиль заводи томонидан январь ойида ISUZU D-Max пикапи сотувга чиқарилади.  Унинг нархи 29-40 минг доллар атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисод

Самарқанд автомобиль заводи томонидан январь ойида ISUZU D-Max пикапи сотувга чиқарилади. Унинг нархи 29-40 минг доллар атрофида бўлиши кутилмоқда

373

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Самарқанд автомобиль заводи ўзининг янги маҳсулоти - ISUZU D-Max пикапини тақдим этди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Янги автомобиль уч модификация ва етти рангда бўлади. Сотувлар 2020 йилнинг январь ойида бошланиб, айни пайтда дастлабки буютмалар шакллантирмоқда. Автомобиль нархи 270-380 миллион сўм атрофида бўлиши кутилмоқда. Пикапнинг юк ташиш қуввати 865-1100 килограммни ташкил этади.

Ўзбекистонлик учун тақдим этиладиган Isuzu D-Maxнинг қуйидаги модификациялари мавжуд:

– бир қаторлик кабина, 4та йўловчи ўриндиғи, 2.5 литрли двигатель ва механик узатиш коробкасига эга бўлган D-MAX SAHAR;

– икки қаторлик кабина, 4та йўловчи ўриндиғи, 2.5 литрли двигатель ва механик узатиш коробкасига эга бўлган D-MAX OKSUS;

– икки қаторлик кабина, 4та йўловчи ўриндиғи, 3 литрли двигатель ва автоматик узатиш коробкасига эга бўлган D-MAX IRBIS.

Янги пикаплар оқ, кумушранг металлика, кулранг металлика, обсидианли-кулранг, қора, кўк ва қизил рангларда таклиф этилади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқариш учун 2017 йилнинг Isuzu D-Max иккинчи авлоди танланган. Пикаплар экологик жиҳатдан мақбул ва тежамкор ҳисобланган дизель ёқилғисида ишлайди. Мазкур модель шассилари ўзининг юкори эксплуатацион натижаларини намоён этган мустаҳкам ISUZU агрегатлари билан жиҳозланган.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+