Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хорижий тил ўқитувчиларига оид малака талабларини аниқ белгилашни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Лойиҳада В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган педагоглар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиши таклиф этилмоқда.
Ҳозир амалда бўлган 2021 йилги ҳукумат қарорига кўра, чет тили ўқитувчилари В2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши шарт. Бироқ ҳужжатда ушбу талаб бажарилмаган тақдирда меҳнат шартномасини бекор қилиш механизми аниқ белгиланмаган.
Шу боис, вазирлик мазкур ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиш мақсадида тегишли ўзгартишларни таклиф қилмоқда. Лойиҳа қабул қилинса, В2 сертификатига эга бўлмаган ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун ҳуқуқий асос яратилади.
Бироқ олдинроқ ижтимоий тармоқларда B2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатила бошлаши ҳақида хабарлар тарқалганда мутасаддилар томонидан бу асоссиз деб рад этилганди.

Изоҳлар мавжуд емас