Загрузка
Загрузка
Амалдорларнинг ноқонуний қарорлари учун етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди
Жамият

Амалдорларнинг ноқонуний қарорлари учун етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда мансабдор шахсларнинг ноқонуний қарорлари ёки ҳаракатлари сабабли фуқаролар ва тадбиркорларга етказилган зарарни қоплашнинг аниқ тартиби жорий этилди. Янги қабул қилинган қонунга биноан, ноҳақ жабр кўрган шахсларга етказилган моддий ва маънавий зиён ҳудудий компенсация жамғармалари орқали пул шаклида қайтарилади. 

Биринчи навбатда, етказилган зарар миқдори ва уни ундириш масаласи фақат суднинг қонуний кучга кирган қарори ҳамда ижро варақаси асосида амалга оширилиши белгиланган. 

Таъкидлаш жоизки, суд томонидан аниқ бир мансабдор шахс айбдор деб топилса, зарарни ўз ҳисобидан қоплаши шарт.

Шунингдек, айбдор шахс ўзи етказган зиённи жабрланувчига белгиланган тартибда ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳуқуқига эга. 

Зарар жамғарма томонидан тўлаб берилгач, ҳокимликлар айбдор мансабдор ишлаган ёки ишлаб келаётган давлат органига талабнома киритиб, пулни қайтариб олади.

Ушбу ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач тўлиқ кучга киради. 

Олдинроқ Сенат давлат идораларининг ноқонуний қарорлари туфайли фуқаролар ва бизнесга етказилган зарарни қоплаш тизимини тубдан ўзгартирадиган қонунни маъқулланганди ва амалдорлар эса шахсий моддий жавобгарликка тортилиши кўзда тутилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...