Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қидирувда бўлган шахс уйидаги стол ортига яширингани аниқланиб, тегишли тартибда давлат ижрочисига топширилди.
МИБ матбуот котиби маълум қилишича, Пискент туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи билан ажрашгач, икки нафар фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келган. Суд қарорига кўра ундирувчи аёл фойдасига алимент белгиланган бўлса-да, қарздорлик миқдори 40 миллион сўмдан ортиб кетган.

Натижада унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Шу сабабли Бошқарма қидирув шўъбаси инспекторлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда ўтказган тадбир чоғида унинг яшаш хонадони кўздан кечирилган.
Дастлаб оила аъзолари унинг уйда йўқлигини айтган бўлса-да, текширув вақтида қарздор яшаш хонадонидаги хонтахта ортига яширингани маълум бўлган.
Сўнгра қидирувдаги шахс белгиланган тартиб бўйича давлат ижрочисига топширилган.
Бундан олдин ҳам алимент тўлашдан бўйин товлаган ота меҳмонхонада "дам олмоқчи бўлган" пайти қўлга тушганди.

Изоҳлар мавжуд емас