Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. 54 ёшли мутахассис билан шартнома тўрт йилга - 2030-йилги жаҳон чемпионатига қадар мўлжалланган.
Зидан Франция терма жамоаси тарихидаги 18-бош мураббийга айланди. У расман 1 августдан иш бошлайди, штаб таркибини эса сентябрь бошида эълон қилади. Унинг бошчилигидаги биринчи учрашувни французлар шу ойнинг охирида Миллатлар лигасида Туркияга қарши ўтказади.
Зидан бу лавозимда 14 йил давомида жамоани бошқарган Дидье Дешам ўрнини эгаллади. Унинг қўл остида французлар 2018-йилги Жаҳон чемпионати ва Миллатлар лигасида ғолиб чиқди, шунингдек, Евро-2016 ва ЖЧ-2022 финалларига чиқди.
Зидан 2021 йилда Мадриднинг "Реал" клубини тарк этганидан кейин мураббийлик билан шуғулланмаган. Испания клуби билан у кетма-кет уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси 2026-йилги жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритган эди. Бронза медали учун кечган баҳсда жамоа Англияга 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Изоҳлар мавжуд емас