Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда 6 миллиард доллардан зиёд бўлган янги лойиҳаларни ишга туширди
Иқтисод

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда 6 миллиард доллардан зиёд бўлган янги лойиҳаларни ишга туширди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида умумий қиймати 6 миллиард доллардан зиёд бўлган 161 та янги лойиҳани ишга тушириш ва қурилишига старт бериш маросимида иштирок этди. Тадбирда ушбу лойиҳаларнинг 69 таси расман ишга туширилди, яна 92 тасининг қурилишига старт берилди.

Маросимда давлатимиз раҳбари сўнгги беш йилда вилоятга 20 триллион сўм маблағ йўналтирилиб, 7 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилинганини ва аҳоли жон бошига даромад уч баравар ошганини таъкидлаган.

Президент етиштирилган маҳсулотни вилоятнинг ўзида чуқур қайта ишлаб, воҳа аҳолисининг муносиб даромад топишига шароит яратиш зарурлигини қайд этган. Янги лойиҳалар доирасида саноат ва тўқимачилик соҳасида 28 та корхона ишга туширилиб, 7 мингга яқин иш ўрни яратилади.

Италиянинг Cotonella бренди йилига 8,5 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Косон, Миришкор ва Касби туманларида тўқимачилик бўйича яна 14 та лойиҳа ҳисобидан 18 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Қишлоқ хўжалигида АҚШнинг Wosune Food Ingredients Karshi корхонаси 100 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаб, Nestlé ва Purina брендлари учун 40 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилади. Миср ва Покистон инвесторлари эса Нишон ва Ғузорда 24 минг гектарда картошкачилик ва чорвачилик лойиҳаларини бошламоқда.

"Яшил" энергетика ва бошқа соҳаларда Оқсув дарёсида 24 мегаваттли 3 та ГЭС ишга туширилган, Қаршида чиқиндидан электр оладиган 150 миллион долларлик завод қурилмоқда. Китоб, Яккабоғ ва Шаҳрисабзда 9 та микроГЭС барпо этилади.

Шунингдек, Китобда Озарбайжон билан ҳамкорликда олтин қазиб олиш, Шаҳрисабзда эса 300 миллион долларлик тоғ-чанғи курорти мажмуасини ташкил этиш режалаштирилган.

Президент инвесторларга миннатдорлик билдириб, 2027 йил Қашқадарёни замонавий саноат ва агротехнологиялар асосида ривожлантириш йили бўлишини таъкидлади ҳамда рамзий тугмани босиб лойиҳаларни ишга туширган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...