Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Таълим ва илм-фан вазирлиги тизимида ташкилий ва раҳбарлик лавозимларига бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди. Вазирликнинг тегишли буйруқларига асосан департамент ва бошқармаларга масъул раҳбарлар тайинланди.
Мирзаев Манучеҳр Таълим ва илм-фан вазирлигининг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимига тайинланган. У бунга қадар Президент Администрацияси ҳамда вазирлик тизимида ахборот технологиялари, рақамлаштириш ва ахборот сиёсати соҳаларида масъул лавозимларда фаолият юритиб келган.
Нематов Инатилло Таълим ва илм-фан вазирлигининг Аппарат раҳбари лавозимига тайинланган. У мазкур тайинловга қадар вазирлик котибияти ҳамда таълим соҳасидаги ташкилий-назорат бўлинмаларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Ғайбуллаев Фаррух Таълим ва илм-фан вазирлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. У илгари вазирликнинг Кадрлар бўлими ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш тузилмаларида масъул лавозимларда фаолият юритган.
Бектурдиев Кадрбай Таълим ва илм-фан вазирлигининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Кадрбай Бектурдиев ушбу тайинловга қадар вазирлик тизимида ахборот-таҳлил, стратегик режалаштириш ва мониторинг йўналишларида етакчи ва бош мутахассис лавозимларида фаолият олиб борган.
Файзиев Фаррухжон Таълим ва илм-фан вазирлигининг Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Фаррухжон Файзиев тайинловга қадар вазирликнинг юридик хизмати ва ҳуқуқий таъминот йўналишларида масъул лавозимларда фаолият юритиб келган.

Изоҳлар мавжуд емас