Загрузка
Загрузка
Қорақалпоғистонда "Инсон" маркази ходими 520 миллион сўмлик нафақа пулларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда
Ҳодисалар

Қорақалпоғистонда "Инсон" маркази ходими 520 миллион сўмлик нафақа пулларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Қорақалпоғистон Республикасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази туман бўлимининг тўловлар бўлими бошлиғи 33 та кам таъминланган оилага ажратилган 520 миллион сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликда гумонланмоқда.

Тергов олди суриштирув маълумотларига кўра, мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, 2024–2025 йиллар ва 2026 йилнинг август ойига қадар танишлари билан олдиндан тил бириктирган.

У фуқаролар номидан банк пластик карталарини олиш ва нафақа маблағларини ечиб олиш ҳуқуқини берувчи сохта ишончномалар тайёрлаб, тумандаги 33 нафар фуқаро номига очилган карталардаги 520 миллион сўм маблағни ўзлаштириб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми "а" ва "д" бандлари (Жуда кўп микдорда, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 8 миллион долларлик киберфирибгарлик фош этилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...