Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятида ўсмир йигит танишлари томонидан шавқатсизларча ўлдирилди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида ўсмир йигит танишлари томонидан шавқатсизларча ўлдирилди

87
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Тошкент вилояти Тошкент туманида даҳшатли қотиллик содир бўлди. 17 октябрдан 18 октябрга ўтар кечаси 17 ёшли ўсмир бир нечта танишлари томонидан шафқатсизларча пичоқлаб ўлдирилди.

Маълум қилинишича, воқеа кечаси маҳаллий дўконлардан бирининг атрофида содир бўлган. Марҳумнинг яқинлари берган маълумотга кўра, йигитча дўстлари билан учрашиш учун кўчага чиққан ва шундан сўнг қайтиб уйга кирмаган. Ота-онасига тунги соатларда қўнғироқ қилиб, ўғли жароҳатлангани ва чойхона яқинида ётгани ҳақида хабар беришган.

Марҳумнинг отасининг сўзларига кўра, ўғлига энг камида тўрт марта пичоқ урилган — биттаси кўкрак (юрак) қисмига, қолганлари эса орқа томонидан берилган. Жабрланувчи оғир тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноятни фош этиш ва айбдорларни аниқлаб, жавобгарликка тортиш бўйича тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёлик фуқаро оилавий жанжални тўхтатишга уринаётган участка нозирини пичоқланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...