Загрузка
Загрузка
Тадбиркорлик соҳасида давлат назорати тўлиқ рақамлаштирилади
Иқтисод

Тадбиркорлик соҳасида давлат назорати тўлиқ рақамлаштирилади

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда тадбиркорлар ва давлат органлари ўртасидаги мулоқотда шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган янги тартиб жорий этилмоқда. 

Президент Фармонига кўра, 2026  йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб соҳада қатор муҳим ўзгаришлар кучга киради.

2026 йил 1 августдан бошлаб тадбиркор фаолиятини текширишда иштирок этадиган барча давлат хизматчилари учун "Ягона давлат назорати" ахборот тизимининг мобил иловасидан фойдаланиш мажбурий этиб белгиланади. Шу билан бирга, текшириш ҳуқуқини берувчи қоғоз кўринишидаги гувоҳномалардан воз кечилиб, уларнинг электрон шаклига ўтилади. 

Тизимга киритилаётган энг муҳим янгиликлардан бири — "Бизнес ҳимоя" QR-кодининг жорий этилишидир. Ушбу механизм доирасида назорат қилувчи орган ходими текширувни бошлашдан олдин тадбиркордаги QR-кодни сканерлаши ва жараённи ахборот тизимида рўйхатга олиши шарт. Тадбиркорлар учун эски намунадаги "Текширувларни рўйхатга олиш китоби"ни тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади. 

Энг асосийси, агар давлат хизматчиси текширув ёки мулоқот ҳақидаги маълумотни тизимга киритмаса, тадбиркор ушбу шахсни ўз ҳудудига қўймаслик ва у билан мулоқотга киришмаслик ҳуқуқига эга бўлади. 

Шунингдек, 2026 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни соддалаштирилади. Эндиликда рўйхатдан ўтиш билан бир вақтда "Ягона давлат назорати" тизимида тадбиркорнинг шахсий кабинети автоматик тарзда (композит тартибида) очилади. 

Эслатиб ўтамиз, 29 март куни Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда 15 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашё импортига божхона божлари бекор қилинишини маълум қилганди. Ушбу чора айрим тайёр маҳсулотлар импорти учун бож паст, аммо унинг хомашёси учун юқори бўлган "тариф инверсияси" ҳолатини бартараф этишга қаратилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...