Загрузка
Загрузка
Аҳоли сезаётган инфляцияда гўшт, ёқилғи ва энергия нархлари етакчи омил бўлмоқда
Жамият

Аҳоли сезаётган инфляцияда гўшт, ёқилғи ва энергия нархлари етакчи омил бўлмоқда

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Март ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция 11,1 фоизни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,5 фоизга пасайган. Шу билан бирга, энг юқори инфляция кўрсаткичи ҳали ҳам пойтахтда қайд этилмоқда ва Тошкент шаҳрида 13,3 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, аҳоли нархлар ўсишини энг кўп гўшт ва сут маҳсулотлари, бензин ва ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ орқали ҳис қилган. Шунингдек, қурилиш материаллари, таъмирлаш хизматлари, ўсимлик ёғи, гуруч ҳамда кафе-ресторан хизматлари нархларининг ошгани қайд этилган.

Сўров натижаларига кўра, юқори даромадли аҳоли қатлами инфляцияни кучлироқ сезмоқда. Хусусан, ойлик даромади 30 миллион сўмдан ортиқ бўлганлар орасида бу кўрсаткич 16,7 фоизга етган. Шунингдек, 4–7 миллион ва 7–10 миллион сўм даромадга эга фуқаролар ҳам нархлар ошишини юқори даражада ҳис қилаётгани таъкидланган.

Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўсиш прогнозини яхшилаганди, бироқ инфляция кутилмалари ва бюджет харажатлари самарадорлиги юзасидан хавотир билдирган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...