Загрузка
Загрузка
Владикавказдаги портлашда ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Владикавказдаги портлашда ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Владикавказ шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса 17 апрель куни чиқинди контейнерларини юклаш жараёнида юз берган. Оқибатда коммунал хизмат ходими бўлиб ишлаган, 1980 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Ж.А. воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Ростов-Дондаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳолатни назоратга олган. Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Шунингдек, марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркиянинг Айдин шаҳридаги ўта оғир жиноятлар бўйича судда бошига ўқ тегиши оқибатида ҳалок бўлган 35 ёшли ўзбекистонлик Муаттар Алиеванинг ўлими бўйича суд жараёни бошланганди. Фожиа ўтган йилнинг июль ойида Кешк туманидаги казинолардан бирида содир бўлган. Суднинг асосий иштирокчиси қасддан одам ўлдиришда айбланаётган муассаса эгаси Рашид Ясан ҳисобланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...