Загрузка
Загрузка
47 килограммдан ортиқ наркотик модда чегара ҳудудида қўлга олинди
Ҳодисалар

47 килограммдан ортиқ наркотик модда чегара ҳудудида қўлга олинди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сирдарё дарёсининг Фарғона вилояти Бешариқ тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида катта миқдордаги наркотик моддалар аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мазкур ноқонуний ҳолат фош этилди. 

Маълум қилинишича,  Шодиқозиқ маҳалласи ҳудудидаги дарё қирғоғида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 4 та полиэтилен қоп топилган. Қоплар кўздан кечирилганда, улар ичида қўшни давлатдан контрабанда қилинган жами 48 ўрамда 47 килограмм 113 грамм "гашиш", 15 ўрамда 7 килограмм 779 грамм "опий", шунингдек, 10 710 дона "Лидаза" ва 756 дона "Теноксикам" дори воситалари борлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилиб, наркотик моддалар эгаларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. 

Аввалроқ Сурхондарёда картошка ичига яширилган 72 килограмм наркотик модда тўхтатиб қолинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...