Загрузка
Загрузка
Тошкент шаҳри иқтисодий ўсиш ва инвестициялар бўйича мамлакатда етакчи
Иқтисод

Тошкент шаҳри иқтисодий ўсиш ва инвестициялар бўйича мамлакатда етакчи

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​ Пойтахтда жорий йилнинг дастлабки олти ойида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 226,0 триллион сўмга етган ва ўсиш суръати 13,3 фоизни ташкил этиб, республика бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Шаҳар иқтисодиёти ва саноат тармоқларининг жадал ривожланиши белгиланган йиллик режа ва прогноз кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилганини хабар қилинган.

​Шу билан бирга, билдирилишича, ҳисобот даврида 4,3 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилгани айтиб ўтилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга кўпайиб, чет эллик инвесторларнинг пойтахт иқтисодиётига бўлган ишончи ортган.

​Дарҳақиқат, шаҳарда умумий қиймати 657,5 миллион долларга тенг бўлган 249 та янги инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилган. Ушбу замонавий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш қувватларининг ишга туширилиши натижасида аҳоли учун 9,8 мингта янги ва барқарор иш ўринлари яратилган.

​Бундан ташқари, пойтахт корхоналари томонидан 1 миллиард 546,9 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, сотув ҳажми ўтган йилдагига нисбатан 43 фоизга ошган

Локализация дастури доирасида эса 4,9 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ички бозорни ҳамёнбоп маҳаллий товарлар билан таъминлашга эришилган.

​Шунингдек, амалга оширилган лойиҳалар аҳоли даромадларининг ошишига, саноат салоҳиятининг кенгайишига ҳамда пойтахтнинг ижтимоий ва инфратузилма имкониятларини янада яхшилашга хизмат қилиши алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Олдинроқ Ўзбекистон 40 миллионга яқин аҳолисининг турмуш даражасини ошириш учун иқтисодий ўсишни 9−10 фоиз даражасида таъминлаши ҳақида мамлакат президенти ҳудудлар ва тармоқлардаги иқтисодий ўсиш суръатлари таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...