Загрузка
Загрузка
Қирғизистон ерлари сотилмайди — Садир Жапаров
Дунё

Қирғизистон ерлари сотилмайди — Садир Жапаров

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўз мурожаатида мамлакат ерлари сотилмаслигини ҳамда инвестиция лойиҳалари учун ажратилган майдонлар умумий ҳудуднинг 0,1 фоизидан ҳам камроқ қисмини ташкил этишини маълум қилди.

Давлат раҳбари чегаралар аниқлаштирилганидан сўнг Қирғизистон майдони 15 минг 572 гектарга кўпайиб, айни пайтда 20 миллион 9 минг 572 гектарни ташкил этганини билдирган. Мамлакат ҳудудининг 94,4 фоизи тоғли майдонлардан иборат эканини ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари 6 миллион 732 минг гектарни, давлат ва муниципал мулкдаги ерлар эса 18 миллион 698 минг гектарни ташкил қилишини таъкидлаган.

​Шунингдек, президент инвестиция лойиҳалари учун ажратилган участкалар заводлар, фабрикалар, логистика марказлари, энергетика ва туризм объектлари қурилиши учун мўлжалланганини қайд этган. Ушбу лойиҳаларга юзлаб миллион, баъзи ҳолларда миллиардлаб доллар сармоя киритилиши ҳамда минглаб янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилганини айтиб ўтган.

​Аммо кўплаб ижарачилар ерни 49 йилга олганига қарамай, қурилиш ишларини бошламаганини баён қилган. Баъзи ҳолларда участкалар қайта сотилгани ёки улардан мақсадсиз фойдаланилгани сабабли қонунчиликни қайта кўриб чиқиш, мажбуриятларини бажармаган инвесторлар билан шартномаларни бекор қилиш ва ерларни давлатга қайтариш зарурлигини уқтирган.

​Якунда қирғиз раҳбари Қирғизистоннинг ҳеч бир қарич ҳудуди бошқа давлатга берилмаслигини ва ҳар бир метр ер мамлакатга манфаат келтириши кераклигини таъкидлаган. Садир Жапаров мамлакатга сунъий баҳслар эмас, балки янги заводлар, иш ўринлари, инвестициялар ва кучли иқтисодиёт зарурлигини алоҳида қайд этган.

Олдинроқ Президент Садыр Жапаров имзолаган қонунга мувофиқ, Жалолобод расман қайта номланиб, эндиликда у Қирғиз халқи эпос қаҳрамони ва миллий ҳимоячиси Манас деб аталган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...