Загрузка
Загрузка
Россия Ўзбекистоннинг 5 та корхонасига мева-сабзавот экспорт қилишни тақиқлади
Жамият

Россия Ўзбекистоннинг 5 та корхонасига мева-сабзавот экспорт қилишни тақиқлади

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​ Россиянинг "Россельхознадзор" хизмати 2026 йил 23 июлдан бошлаб фитосанитария талабларини энг кўп бузган Ўзбекистоннинг бешта экспортчи корхонасига Россия ҳудудига мева-сабзавот маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади. Чекловга қайси корхоналар тушгани очиқланмаган.

Идора маълумотига кўра, тақиққа учраган экспортчилар етказиб бераётган маҳсулотларнинг асосий қисмини гулкарам, пиёз, укроп, петрушка, узум, лавлаги, помидор ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташкил этади. Қарор Ўзбекистондан олиб кирилган маҳсулотларда карантин остидаги зараркунандалар ва касалликлар аниқланиши кескин кўпайгани билан изоҳланган.

"Россельхознадзор" маълумотига кўра, 2026 йил бошидан буён 132 та шундай ҳолат қайд этилган. Хусусан, экспорт қилинган маҳсулотларда помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси, Жанубий Америка помидор куяси, Калифорния гул трипси ҳамда лавлагининг некротик сарғайиш вируси аниқланган. Идора бу ҳолат Ўзбекистоннинг Россия бозорига экспорт қилинаётган карантин назоратидаги маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш тизими етарли даражада самарали эмаслигини кўрсатишини билдирган.

Аввалроқ Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасининг Ўш вилоятида жойлашган "Дўстлик" чегара ветеринария назорат пунктида Ўзбекистондан олиб келинаётган 650 килограмм колбаса маҳсулотларининг Қирғизистон ҳудудига олиб кирилишига рухсат берилмаганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...